Ўзбекистон элчиси Литва президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистон элчиси Темур Раҳмонов (қароргоҳи Рига шаҳрида) 11 феврал куни Литва президенти Гитанас Науседага ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: dunyo.info
Қайд этилишича, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинган.
Литва президенти расмий Вилнюс ва Тошкент ўртасидаги сиёсий мулоқот ва икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиб бораётганини юқори баҳолаган. 2024 йил якунига кўра Ўзбекистон Литванинг йирик савдо-иқтисодий шерикларидан бирига айлангани алоҳида таъкидланган.
Президент Гитанас Науседа, шунингдек, Литва томони Ўзбекистоннинг ЕИ доирасидаги ташаббусларини ва Жаҳон савдо ташкилотига кириш масаласини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 5 августда ўрнатилган. Элчи Темур Раҳмонов 2024 йил 17 июн куни Латвия президенти Эдгарс Ринкевичсга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Мавзуга оид

15:31 / 16.04.2025
Европа Иттифоқи майда тангалардан воз кечмоқда

21:58 / 01.04.2025
Литвада ўлган америкаликлар: қутқариш амалиёти халқаро операцияга айланиб кетди

20:21 / 01.04.2025
Германия Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи марта қўшинларини хорижга жойлаштиради

20:53 / 31.03.2025