Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрига 170 та автобус харид қилинади
Шунингдек, автотранспортларни диспетчерлик марказига интеграция қилиш ҳамда шаҳар автобус йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизими тўлиқ йўлга қўйилади.
Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрида 21 та йўналиш учун 170 та автобус харид қилиш белгиланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, автобусларни харид қилиш учун тадбиркорлар танлов асосида аниқлаб олинган. Автобуслар яқин кунларда келтирилиб, фойдаланишга топширилади.
Таъкидланишича, замонавий автобусларда йўловчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, жамоат транспортида автоматлаштирилган электрон тўлов тизими татбиқ этиш кўзда тутилган.
Хабарга кўра, жорий йилда жамоат транспорти етиб бормаган ҳудудларни қамраб олган ҳолда 12 та янги йўналиш ташкил этилади. Шунингдек, автотранспортларни диспетчерлик марказига интеграция қилиш ҳамда шаҳар автобус йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизими тўлиқ йўлга қўйилади.