Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элдор Шомуродов – илк бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
«Рома» клуби феврал ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчиси номи учун овоз бериш якунларини эълон қилди.
Унга кўра, Элдор Шомуродов илк бор Рим клубида ой футболчиси деб топилди. Ўзбекистонлик ҳужумчи клуб расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида 5 номзод орасида энг кўп овоз тўплаб, ой лауреатига айланди. У Дибала, Анхелиньо, Челик ва Сулени ортда қолдирди.
Элдор А Серия 26-турида «Монца»га қарши баҳсда гол ва ассист қайд этиб, тур рамзий жамоасидан ўрин олганди. Ўзбек ҳужумчиси кетма-кет ўйинларда асосий таркибда майдонга тушмоқда.
Маълумот учун, Элдор Рим клубидаги 4 йиллик фаолияти давомида илк бор ойнинг энг яхши футболчисига айланди.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025