Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Қизилсув сув омбори таъмирлаш мақсадида қуритилди
Тиклаш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, сув омбори тўлиқ очиб юборилди.
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидаги сел сувларини йиғишга мўлжалланган Қизилсув сув омбори (халқ тилида Нўғайли сув омбори) тўлиқ очиб юборилди. Ижтимоий тармоқларда сувга қўшилиб миллионлаб майда балиқлар ҳам оқиб чиққани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Сув омбори бошлиғи Тошкент Сиддиқов сўзларига кўра, бунга тиклаш-таъмирлаш ишлари сабаб бўлган.
«Сув омбори қурилиши 1980 йилда бошланиб, 1991 йилда эксплутацияга топширилган. Сув омбори 9 миллион метр куб сув ҳажмига эга, ҳозирги пайтда 5 миллион 800 метр куб фойдали ҳажми бор. Асосан Турнабулоқ дарёсидан тўйинади. Йиғилган сув қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун Яккабоғ гидроузели орқали тарқалади. Сувни очишимизга сабаб қурилгандан буён тиклаш-таъмирлаш ишлари бажарилмаган эди. Авария эшиги, санитар қувурларида таъмирлаш ишларини олиб бориш керак эди. Яъни уларни янгисига алмаштириш зарур. Чунки уларнинг йиллар ўтиб емирилиши оқибатида сув сизиш ҳолатлари кузатилаётганди. Сувни тўлиқ қуритмасдан эса бу ишларни амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун хабарнома асосида сувни чиқарганмиз. Қизилсув сув омборидан чиққан сув Яккабоғ гидроузели орқали Чимқурғон сув омборига ташланган. Сув шунчаки оқизиб юборилгани йўқ», деди у.
Сиддиқов сўзларига кўра, таъмирлаш ишлари «сувнинг энг кам келадиган маҳалда» ўтказилмоқда ва 4 кун давом этади.
«Тиклаш-таъмирлаш ишларини узоғи билан 4 кун ичида тамомлаймиз ва сув омборига сув йиғишни қайтадан бошлаймиз. Агар вақтида таъмирланмаса, келгусида фожиали ҳолатларга олиб келиши мумкин», деди у.
Қайд қилинишича, оқизиб юборилган сувдаги балиқлар масаласида масъул ҳеч қандай изоҳ бермади.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025