Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Томск областига Ўзбекистондан ишчи куни жалб қилинади
Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Томск области губернатори Владимир Мазур билан музокара ўтказди.
Губернатор 2024 йил январ-сентябр ҳолатида, товар айирбошлаш бўйича Ўзбекистон Томск вилоятининг савдо ҳамкорлари рейтингида биринчи ўринни эгаллаганини билдирди.
Томонлар иқтисодиётнинг барча тармоқлари, жумладан, ёқилғи-энергетика, кимё саноати, саноат кооперацияси ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш учун юқори салоҳият мавжудлигини қайд этдилар.
Ўзбекистон ва Томск областидаги олий таълим муассасалари ўртасида илмий, академик алоқаларни йўлга қўйиш, қўшма таълим дастурларини амалга оширишга эътибор қаратилди.
Учрашувда, шунингдек, меҳнат миграцияси масаласига, хусусан, Томск областидаги турли корхоналарга Ўзбекистондан ишчи куни қонуний асосда жалб қилиш хусусида фикр алмашилди.
Россия томони Ўзбекистон фуқароларининг ҳудуд иқтисодий ривожланишига қўшаётган ҳиссасини қайд этиб, Томск областида уларнинг барча ҳуқуқ ва манфаатлари ҳурмат қилинишини тасдиқлади.
Ушбу йўналишдаги асосий қадамлар сифатида Томск области маъмурияти ва Россиянинг мазкур ҳудуддаги меҳнат миграцияси соҳасидаги тегишли тузилмалари ҳамда Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025