Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 103 туп дарахт ноқонуний кесилди
Дарахтларни нобуд қилган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди.
Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, Шўрқудуқ маҳалласида 103 туп дарахт ноқонуний нобуд қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Аниқланишича, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган текширишда 2025 йил 11 феврал куни Кўкдала тумани, Шўрқудуқ маҳалласи ҳудудидаги ер майдонида фуқаро Н.О. томонидан 103 туп кўктол ноқонуний равишда бутунлай кесиб ташланган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
15:11 / 26.03.2025