Сурхондарёда 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9,5 йилга қамалди
59 ёшли ҳайдовчи Isuzu юк машинасини Бойсун тумани ҳудудида бошқариб бораётиб, йўл четида тўхтаб турган Captiva’га идишдан бензин қуяётган 3 кишини уриб юборган. Сўнгра уларга ёрдам бериш ўрнига ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилоятида 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳукми билан танишди.
Суд ҳужжатида келтирилишича, ЙТҲ 2024 йилнинг 7 октябр куни соат 22:00 лар атрофида М-39 автомобил йўлининг Бойсун тумани Темирдарвоза маҳалласи ҳудудидан ўтган 116 километрида содир бўлган. 1966 йилда туғилган ҳайдовчи Т.У. Isuzu юк машинасини “Термиз-Тошкент” йўналишида бошқариб бораётиб, йўлнинг обочина қисмида тўхтаб турган Captiva машинаси ва унинг ёнидаги одамларни уриб юборган. Сўнгра уларга ёрдам бермасдан, ҳодиса жойидан қочиб кетган.
Captiva’нинг авария чироқлари ёниқ ҳолатда турган. Унинг ёнидаги 3 киши эса идишдан машинага бензин қуяётган бўлган. ЙТҲ оқибатида Ж.Я., С.Р. ва Ў.Т. оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.
Isuzu ҳайдовчиси Жиззахга етиб келганида ушланган.
Суд мажлисида Т.У одамларни уриб юборганини кўргач, соғлиги ёмонлашгани ва шу сабабли ҳодиса жойидан кетиб қолганлигини билдирган.
Суд ҳукми билан Т.У.га 3 йил машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Олдинроқ Жиззахда маст ҳолда машина бошқариб, опа-сингилнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи узоқ муддатга қамалгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

17:04
Чигит экадиган пайт келди, аммо барча ҳудудларда эмас

09:21
Йўловчиларни ноқонуний ташиш билан шуғулланган 108 мингдан ортиқ ҳайдовчига чора кўрилди

17:30 / 10.03.2025
Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди

14:10 / 09.03.2025