Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия суди Google компанияси жаримасини 91 квинтилион рублгача чеклади
Бу рақам 18 та нолдан иборат ва Ер юзидаги бойликлардан 2 марта кўп.
7 март куни Москва арбитраж суди Google томонидан Россия телекомпаниялари YouTube каналларини блоклагани учун тўлаши керак бўлган жариманинг кўпайиб боришини чеклади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Суд қарорига кўра, жарима миқдори 2023 йил 18 октябрдан кўпайтирилмаслиги керак — шу куни Россиянинг Google МЧЖ банкрот деб эълон қилинди ва суд қарорини бажариш имкониятидан маҳрум бўлди. Ушбу санада жарима миқдори 91,5 квинтилион рублни ташкил этди.
Россия суди 2021 йилда Google компаниясини Россия телекомпаниялари (жумладан, «Первый канал», ВГТРК, НТВ ва «Звезда») YouTube каналларини тиклашни рад этгани учун жаримага тортган эди. Россия қонунчилигига кўра, қарор ижро этилгунга қадар жарима миқдори ҳар ҳафта икки баробар ошиб боради. 2025 йил январь ойининг охирига келиб, у икки дуодециллион рублни ташкил этди (39 та нолдан иборат рақам).
Ер юзидаги жами соф бойлик салкам 500 триллион долларга баҳоланмоқда. Google компаниясининг Россия ҳукумати олдидаги қарзи бу суммадан тахминан 200 минг баравар ошади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025