Малайзия Ўзбекистонда дронларда инновацион хизматларни йўлга қўйиши мумкин
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромиддин Гадоев ушбу мамлакатнинг Aerodyne Group компанияси асосчиси ва бош директори Камарул Муҳамед билан учрашди.

Фото: Дунё
Компания дрон хизматларида инновацион ёндашув ва сунъий интеллект дастурларидан самарали фойдаланилади. Шу боисдан, дунёдаги дронлар бозорини ўрганиш ва таҳлил қилиш маркази томонидан (Drone Industry Insights) 2021-2023 йилларда Aerodyne дрон хизматларини тақдим этувчи энг яхши компания сифатида эътироф этилган.
Камарул Муҳамеднинг айтишича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида учувчисиз қурилмалар хизматларини кўрсатиш учун жуда катта имкониятлар мавжуд.
Малайзия томони дастлабки босқичда қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун учувчисиз аппаратлар хизматини йўлга қўйиш ва кейинчалик Ўзбекистон шароити учун мос бўлган замонавий дронларни ишлаб чиқаришга сармоя киритишга тайёрлигини маълум қилди.
Шунингдек, компания раҳбари маҳаллий ҳамкор билан биргаликда дронларни бошқариш ва уларнинг дастурий таъминоти бўйича малакали мутахассисларни тайёрловчи тренинг марказини ишга туширишга қизиқиш билдирди.
Мавзуга оид

14:25
Ўзбекистон ОТМ Малайзиянинг илмий ютуқларидан фойдаланади

10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди

14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти

08:40 / 13.05.2025