Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий оғир 300 та маҳаллада кичик қувватли фотоэлектр станциялари қурилади
Энергия ресурслари беҳуда сарфланишининг олдини олиш тизими такомиллаштирилади.
«Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорда ҳудудлардаги истеъмолчиларни муқобил энергия ресурсларидан фойдаланишга ўтказиш ҳамда энергия тежовчи технологияларни ўрнатиш орқали 2,5 миллиард кВт соат электр энергиясини ва 1,1 миллиард метр куб табиий газни иқтисод қилишга эришиш мақсади белгиланди.
Жумладан:
- истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш ҳамда қўшимча 74 мингдан ортиқ объектда жами қуввати 785 МВт бўлган қуёш панелларини ва 9 мингдан ортиқ 1,2 млн литрли қуёш коллекторларини ўрнатиш ҳисобига 1,6 миллиард кВт соат электр энергиясини тежаш;
- аҳолиси ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган 300 та маҳаллада қуввати 100 МВтдан ортиқ кичик қувватли фотоэлектр станцияларини барпо этиш ҳисобига 45 миллион метр куб табиий газни тежаш;
- бюджет ташкилотларида энергия тежамкор ускуналардан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 39 миллион метр куб табиий газни тежаш кўзда тутилган.
2025 йилда «Яшил иқтисодиётга» ўтишни жадаллаштириш доирасида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, истеъмолчиларни муқобил энергияга ўтказиш, энергия тежамкор ва самарадор технологияларни жорий қилиш дастури тасдиқланади.
2025 йил 1 майгача Энергетика вазирилиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг «Яшил имтиёз» ахборот тизими ҳамкор тижорат банкларининг тегишли ахборот дастурлари билан интеграция қилинади.
Мавзуга оид
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
11:51 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
20:39 / 26.03.2025
Президент табиий газ ва электрни иқтисод қилиш бўйича қўшимча топшириқлар берди
19:06 / 03.03.2025