Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон БААга қуруқ мевалар экспортини кенгайтиради
Ўзбекистон Бош консулхонасида Тошкент шаҳридаги Diamond hills компанияси ва БААнинг ECO garden foodstuff trading LLC компанияси раҳбарияти ўртасида музокаралар ташкил этилди.
Хориж томони мамлакат қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, соҳага бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича кўрилаётган муайян ишлар билан таништирилди.
Шунингдек, Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистондан кенг турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини БАА бозорига экспорт қилиш имкониятларига эътибор қаратилди.
Ўтказилган музокаралар натижасида Diamond hills ва ECO garden foodstuff trading компаниялари ўртасида Ўзбекистондан қуруқ меваларни экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025