«Кальмар ўйинлари» актёри 1 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Суд 80 ёшли актёрни 2017 йилда ҳамкасбига нисбатан икки марта жинсий тегажоғлик қилганликда айбдор деб топди.

Фото: Netflix
«Кальмар ўйинлари» сериалида 001 рақамли ўйинчи ролини ўйнаган 80 ёшли жанубий кореялик актёр О Ён Су жинсий зўравонликда айбланиб, бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди The Daily Star.
Аввалига суд ҳукмни 8 ойлик шартли жазо билан чеклаган бўлса, кейинчалик жазо муддати оширилган.
Суд санъаткорни 2017 йилда ҳамкасбига нисбатан икки марта жинсий тегажоғлик қилганликда айбдор деб топди. Айблов хулосасига кўра, актёр уйи ёнида актрисани унинг хоҳишига қарши қучоқлаб ўпган. Актёрнинг ўзи айбини тан олмади.
Суд жараёнида прокурорлар О Ён Су 50 йиллик тажрибага эга бўлса-да, «кичик ҳамкасбига тегажоғлик қилганини» таъкидлади. Айблов томонига кўра, жабрланувчи воқеа содир бўлганидан кейин ҳам ишда, ҳам кундалик ҳаётида қўрқувда яшаган.
Актёрнинг адвокатлари айблов фақат жабрланувчининг сўзларига асосланганини, унда аниқлик, изчиллик ва мантиқ йўқлигини таъкидлади. О Ён Су суд залида мавжуд вазиятдан афсусда эканини билдирди.
«Бундай ёшда судга келиш шармандалик. Агар бирор номақбул гап айтган ёки қилган бўлсам, ҳукмни қабул қиламан. Лекин менинг хатти-ҳаракатларимни зўравонликка тенглаштириб бўлмайди. Бир лаҳзада 80 йил давомида қурган ҳамма нарсам қулаб тушди. Мен ўзимни руҳан бўм-бўш ҳис қиляпман. Мен ўзимга тегишли бўлган жойга қайтишни хоҳлайман», деди актёр.
Актёр ҳукм устидан апелляция шикояти берди. Апелляция бўйича якуний қарор 3 июнь куни қабул қилинади.
Мавзуга оид

18:28 / 08.04.2025
Жанубий Корея чегарани кесиб ўтган КХДР аскарларига қарата огоҳлантирувчи ўт очди

17:06 / 07.04.2025
Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайлови белгиланди

20:01 / 02.04.2025
Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди

21:50 / 31.03.2025