Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Ростов-Дондаги бўш иш ўринларига жалб қилинади
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Ростов-Дон шаҳар Транспорт департаменти директори Вадим Шкабарня ва ҳудуддаги йирик транспорт компаниялари раҳбарлари билан учрашди.
Россия томони Ростов-Дон шаҳар Транспорт департаменти фаолияти ва корхоналар ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлар ҳақида маълумот берди.
Иш берувчиларнинг таъкидлашича, корхонада жами 650-700 та йўловчи автобуси мавжуд бўлиб, автобус ҳайдовчиларининг етишмаслиги 40 фоизни ташкил этяпти. Хусусан, ҳозирги кунда "Д" тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган 100 нафар ҳайдовчини ишга олиш режалаштирилган.
Россия вакиллари Ўзбекистондан келиб ишлаётганлар ҳақида ижобий фикр билдирди. Шунингдек, таклиф этилаётган бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини жалб қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Бош консулхона ходимлари Россия томонини Ўзбекистон фуқароларини хорижда қонуний асосда ишга жалб қилиш тартиби ва шартлари билан таништирди.
Учрашув якунида хорижий иш берувчи билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди
11:36 / 12.04.2025