Ўзбекистон | 12:17 / 10.04.2025
1459
1 дақиқада ўқилади

Будапештда Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммити бўлиб ўтади

Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов раҳбарлик қилди.

Делегациялар раҳбарлари 2025 йил май ойида Будапештда бўлиб ўтадиган ТДТ норасмий саммитининг барча ташкилий-протокол масалаларини ва мазмунини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, тадбир давомида томонлар конструктив руҳда Туркий ҳамкорлик ташкилотларининг 2025 йилга мўлжалланган ҳаракатлар режаси лойиҳасини кўриб чиқдилар ва тасдиқладилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид