Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди
Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари икки томонлама алоқалардаги юқори динамикани давом эттиришга келишиб олди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 25 апрель куни Олмаота шаҳрида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.
«Бугун Олмаотада Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш масалалари юзасидан очиқ ва атрофлича фикр алмашдик. Суҳбатимиз савдо, транспорт-логистика алоқалари, минтақавий хавфсизлик ва халқаро ҳамкорлик каби кенг кўламли йўналишларни қамраб олди», деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
«Ўзбекистон тараққиётини доимий қўллаб-қувватлаётгани, шунингдек, барқарор, фаровон ва ўзаро боғланган минтақани барпо этишга қаратилган умумий интилишларимиз учун Хитой томонига миннатдорлик билдирамиз. Икки томонлама алоқаларимиздаги юқори динамикани давом эттиришга келишиб олдик», деб хулоса қилди Бахтиёр Саидов.
Мавзуга оид

17:55 / 25.04.2025
Хитой АҚШнинг айрим товарларига нисбатан юқори божларни бекор қилмоқда — ОАВ

13:32 / 25.04.2025
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи

21:11 / 24.04.2025
«Демократиянинг бўш арсенали». Foreign Affairs АҚШ Хитой билан урушга тайёр эмаслиги ҳақида мақола эълон қилди

08:42 / 24.04.2025