Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад отасининг жасади қолдиқлари ўғирлаб кетилди – ОАВ
Ижтимоий тармоқлар бу сафарги ҳолат вандализм эмас, балки Асад оиласи тарафдорлари томонидан Ҳофизнинг жасадини таҳқирдан сақлаб қолишга уриниши бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Сурия собиқ президенти Башар Асад отаси Ҳофиз Асаднинг жасади қабрдан чиқариб олинди ва номаълум жойга олиб кетилди. Бу ҳақда Исроил матбуотига таяниб Interfax хабар берди. Хабарда қолдиқларни айнан ким ўғирлаганига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ ҳукуматга қарши намойишлар чоғида Асад отасининг мақбараси таҳқирланган эди. Бироқ, ижтимоий тармоқлар бу сафарги ҳолат вандализм эмас, балки Асад оиласи тарафдорлари томонидан Ҳофизнинг жасадини таҳқирдан сақлаб қолишга уриниши бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Ҳофиз Асад 1930 йилда алавий мазҳаби вакиллари яшайдиган Лазқия (Латақия) вилоятининг Қордаҳа шаҳрида туғилган. У давлат тўнтариши оқибатида ҳокимиятга келган ва 1971 йилдан 2000 йил вафотигача Сурия президенти бўлган.
Ҳофизнинг ўрнини тўнғич ўғли Басил эгаллаши керак эди, бироқ у 1994 йилда автоҳалокатда вафот этди. Шундан сўнг, Ҳофиз иккинчи ўғли Башарни ўз вориси этиб тайинлади. У акаси вафотидан кейин Лондондан Сурияга қайтарилди.
Башар Асад Сурияни 2024 йил декабригача бошқарди ва 13 йилдан ортиқ давом этган фуқаролар урушида мағлубиятга учрагач, мамлакатни тарк этди. У Россияда қўним топди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025