Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия судлари базасидан киберҳужумдан кейин 89 млн иш йўқолиб қолди
Россиянинг «Правосудие» суд маълумотлар базасига ўтган йили кузда қилинган хакерлик ҳужуми натижасида ишлар архивининг учдан бир қисми йўқ қилинган, дейилади Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси ҳисоботида.

Фото: Flickr
Россияда суд ишлари архивининг учдан бир қисми (33 фоизи ёки 89 миллионта ёзув) 2024 йил кузидаги оммавий носозликдан сўнг «Правосудие» Россия давлат автоматлаштирилган тизимидан йўқолиб қолган. Бу ҳақда РФ Ҳисоб палатаси ҳисоботида сўз боради.
Ушбу актлар Россия судларининг барча қарорлари сақланадиган «жамланган маълумотлар базаси»да бўлган. «2024 йил 7 октябрда рўй берган киберҳодиса натижасида кўрсатилган маълумотлар ахборот тизимларидан ўчирилди», — дейилади палата ҳисоботида.
Ҳужжатдан маълум бўлишича, «Правосудие» тизими веб-сайтларининг ташқи хавфсизлиги охирги марта 2015 йилда текширилган ва тизимнинг ўзи тўлиқ янгиланмаган ҳамда «техник жиҳатдан эскирган хорижий дастурий маҳсулотлар»да ишлайди. Шу билан бирга, 2003 йилдан 2024 йилгача Россия ҳукумати «Правосудие» тизими учун 65,2 миллиард рубль сарфлади.
Мавзуга оид

13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда

10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

21:34 / 27.05.2025