Ўзбекистон | 08:50
691
2 дақиқада ўқилади
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистонда 4 ойда зўравонликка учраган 2 317 нафар хотин-қизга ёрдам кўрсатилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига кўра, 2025 йил I-чорак давомида жами 17 878 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига юридик ёрдам ва ҳуқуқий маслаҳатлар кўрсатилган. Хусусан, хизмат тури бўйича:
- 1 162 нафар шахснинг манфаатларида фуқаролик ва маъмурий судларга даъво аризаси киритилган ёки ёзиб берилган;
- 470 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли манфаатларини кўзлаб давлат органлари ва ташкилотларига талабнома киритилган;
- 16 246 нафар шахсга ижтимоий хизмат ва ёрдамларни кўрсатиш соҳасида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат (консултация) бериш хизматлари кўрсатилган.
Аҳоли тоифалари бўйича эса юқори кўрсаткичлар:
- кам таъминланган оилаларнинг аъзолари — 12 662 нафар (70,8 фоиз);
- ногиронлиги бўлган шахслар — 1 758 нафар (9,8 фоиз);
- тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар — 2 317 нафар (13 фоиз);
- ўзгалар парваришига муҳтож шахслар — 460 нафар (2,6 фоиз);
- етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар — 260 нафар (1,5 фоиз);
- ота-онаси хорижий давлатларга кетган, шу жумладан ташқи меҳнат миграциясига кетган болалар — 122 нафар (0,7 фоиз);
- муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар — 94 нафар (0,5 фоиз);
- бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифалари — 206 нафар (1,1 фоиз) қайд этилди.
Мавзуга оид

10:44 / 14.05.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

18:08 / 10.05.2025
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди

13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади

23:12 / 29.04.2025