Жаҳон | 21:39 / 16.07.2015
7158
1 дақиқада ўқилади

Эронликлар ижтимоий тармоқларда Исроил бош вазирини мазах қилишмоқда

Эронликлар ижтимоий тармоқларда Эрон ва “олтилик”нинг келишувга эришганидан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг норозилиги устидан кулишмоқда, деб хабар бермоқда The Jerusalem Post нашри.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Эрон ядро келишуви бўйича ўзларининг фикрларини ижодий ёндашган ҳолда билдириш имконига эга бўлдилар.

Эронлик карикатурачи БМТдаги нутқи давомида терлаб кетган Нетаньяҳуни тасвирлаган ҳажвий расми билан ўзига эътиборни тортди. Ушбу суратда Нетаньяҳу бир қўлида Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зарифнинг бошидан пилта (портловчи зарядни портлатиш учун пилик) чиқиб турган суратни ушлаб турибди.

Шунга ўхшаш суратлар интернетда оммалашиб кетди. Эроннинг расмий твиттерида келишув муваффақиятли якунланганига эътиборни қаратувчи кесатиқ янгилик ҳам пайдо бўлди.