Жаҳон | 19:31 / 25.10.2015
5393
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили сайлов участкасига велосипед миниб келди

Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили маҳаллий ўз-ўзини идора қилиш органлари учун ўтказилаётган сайловда овоз бериш учун сайлов участкасига велосипедда келди.

"Михаил Саакашвили овоз бериш учун велосипед миниб келди", деб ёзилади Украина телеканалининг фейсбукдаги саҳифасида.

Унинг кўчада велосипед минган ҳолатда кетаётгани ва сайлов участкаси ичидаги суратлари интернетда тарқалган.

Бугун Украинада маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари учун сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Украина ИИВ мамлакат бўйлаб 237та сайлов участкасида бюллетенлар билан боғлиқ муаммо туфайли сайловлар бўлиб ўтмаганини билдирган.