Дунёдаги 16 та энг ажабтовур дарахт
Дарахтлар карбонат ангидрид газини кислородга айлантиради, иссиқ кунларда соя-салқин беради, кўпгина жониворлар учун бошпана бўлиб хизмат қилади. Дарахтларга биз ҳурмат ва эҳтиром билан қарашимизга яна бошқа кўплаб сабаблар бор. Бироқ бугун биз уларнинг гўзал кўринишларига сизнинг эътиборингизни қаратмоқчимиз.
Қуйида келтирилган кўплаб дарахтлар аслида дарахт эмаслигига қарамасдан (мисол учун, глициния – узум ўхшаш чирмовиқ ўсимлик, рододендрон – бута, бамбук – ўтли ўсимлик), уларнинг чиройи ва ҳайратланарли ўлчамлари бизни лол қолдиради. Айнан дарахтларнинг юқоридаги хусусиятлари учун кўчага чиқиб, тоза ҳаводан нафас олиб, уларни қучиб, уларга раҳмат айтинг!
Канададаги 125 йиллик рододендрон
Бу 125 йиллик рододендрон ўзининг хусусиятларига кўра дарахт ҳисобланмайди. Кўпинча уни бутасимонларга киритишади.
Япониядаги 144 йиллик глициния
Бу ўсимликнинг гажак новдалари 1990 квадрат метр майдонга ёйилиб кетган.
Янги Зеландиядаги шамолларга бағрини берувчи дарахт
Янги Зеландиянинг энг жанубий нуқтаси бўлган Слоуп-Пойнт деган жойда ўсадиган дарахтлар уларга доимий равишда шамол уриб тургани учун қия бурчак остида ўсадилар.
Орегон штатининг Портлэнд шаҳрида ўсувчи чиройли япон чинори
Орегондаги мох билан қопланган Антарктика қора қайини
Антарктика қора қайини одатда Чили, Аргентинада ўсади, бироқ бу қайин Американинг Тинч океани ҳудудида ўсади.
Германиянинг Бонн шаҳридаги гулловчи олчалар
Бу Германиянинг Бонн шаҳридаги гулловчи олчалардан ташкил топган "тирик" туннель ўзининг гулларини апрель ойида очади.
Жанубий Каролинадаги эман
Бу 20 метр баландликка эга бўлган ноёб дарахт сайёрамизда 400-500 йилдан бери яшаб келмоқда.
Бразилиядаги олов дарахт
Олов дарахтнинг ватани Мадагаскар ҳисобланади, бироқ ҳозирда бу дарахтни дунёнинг деярли барча тропик ҳудудларида учратиш мумкин.
Ямандаги қизил драцена
Бу драцена ўзининг турли соҳаларда фойдаланиладиган тўқ қизил рангдаги елими туфайли шундай ном олган. Мисол учун, унинг елимидан скрипкалар учун лак, тиббий ва алкимёвий рецептларнинг таркибий қисми сифатида ишлатилади.
Калифорниядаги Президент секвояси
Калифорниядаги Миллий боғда ўсадиган Президент номли секвоянинг узунлиги 73 м га, кўндаланг диаметри 28 м га етади. Бу секвоя катталиги бўйича жаҳонда учинчи ўринда туради.
Орегондаги заранг дарахтидан иборат бўлган туннель
Кауаидаги камалак эвкалипт (Гавайи ороллари)
Камалак эвкалипт Жанубий Тинч океани ҳудудининг барча ерларида ўсади ҳамда нафақат ранг-баранглиги, балки фойдалилиги билан ҳам ажралиб туради. Унинг ранг-баранг пўстлоғи кўзни қувонтиради ҳамда қоғоз ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Жакаранда, Куллинан, Жанубий Африка
Бу жуда чиройли бинафша ранг гулларга эга бўлган ажойиб дарахт Жанубий Африкада ўсади.
Жанубий Каролинада жойлашган Дикси плантацияларидаги эман хиёбони
Бу ноёб хиёбондаги эман дарахтлари узоқ ўтмишдаги 1790 йилда экилган.
Мадагаскардаги баобаб дарахтлари
Баобаблар қурғоқчилик пайтида ишлатиш учун ўз таналарида сув йиғадилар.
Шимолий Ирландиядаги қорамтир ғов дарахтлар
Шимолий Ирландиядаги қорамтир ғов дарахтлар 18 асрда экилган. Уларни оммавийлашган "Тахтлар ўйини" («Игра престолов») сериали саҳна кўринишларида учратиш мумкин.