Жамият | 08:17 / 30.12.2015
7509
1 дақиқада ўқилади
Bloomberg Путин ва Керри ўртасидаги суҳбат тафсилотларини ошкор қилди
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида Путин Сурия президенти Башар Асаднинг 2017 йилдаги президентлик сайловларига қўймасликнинг иложи йўқлигини айтди, деб хабар бермоқда вазиятдан хабардор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg агентлиги.
Путин Асад сайловларда қатнашса, ютишини айтган. Керри Путиннинг бу фикрига қўшилмаган.
Таъкидланишича, АҚШ ҳукумати, Асаднинг истеъфога кетишини талаб қилаётган Обама маъмуриятининг сўзларига зид келишига қарамасдан, Асаднинг президентлик сайловларида ғалаба қозониши имкониятини анча камайтирадиган овоз бериш қоидаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда.