Жамият | 20:38 / 23.01.2016
4331
1 дақиқада ўқилади

Енгил моторли самолёт Москва вилоятидаги шоссега фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

“Вильга-35” русумидаги енгил моторли самолёт Москва вилоятининг Ярославское шоссесига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда 23 январда ТАСС ахборот агентлигига ҳуқуқ-тартибот муассасалари вакили хабар берди.

Бунга самолёт двигателининг ишламай қолгани сабаб бўлган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Полицияда таъкидланишича, самолёт шосседаги транспорт ҳаракатига халақит қилмаган.

Воқеа жойида Давлат автомобиль назорати ходимлари иш олиб боришган ҳамда самолётни эвакуация қилиш масаласини ҳал қилишган.

Аввалроқ 23 январда Москванинг Внуково аэропортига Ставрополга учиб кетаётган Ил-76 юк самолёти фавқулодда қўнгани маълум қиинганди. Москвадан ҳаво кўтарилган самолёт экипажи самолёт бортида двигателнинг ишламай қолгани сабабли авариявий сигнализация ишлаб кетгани учун ортига қайтишга қарор қилган.

“Вильга-35” самолёти 4 кишига мўлжалланган бўлиб, йўловчиларни ташиш, планерларни шатакка олиш ва парашютчиларни ташлашга мўлжалланган.