Иқтисодиёт | 10:40 / 28.02.2016
6284
1 дақиқада ўқилади

"Ўзқурилишматериаллари" АКга янги раҳбар тайинланди

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси тайинланди.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 18 февралдаги 44-сонли қарорига асосан, Рустам Илясович Айходжаев “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси лавозимига тайинланди", дейилади ташкилот сайти хабарида.

Рустам Айходжаев "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси лавозимига тайинланишидан олдин, "Қизилқумцемент" акциядорлик жамияти бош директори лавозимида ишлаган.