Фан-техника | 10:03 / 15.03.2016
2662
1 дақиқада ўқилади

Калифорния компанияси оддий ёзув қўлланмаларини чизувчи робот яратди

Калифорниянинг ноанъанавий қурилмаларнинг кичик қисмларини ишлаб чиқарувчи ва қайта яратувчи Evil Mad Scientist oилавий компанияси турли хил ёзув суратларини қоғозга туширишга қодир машинани яратди. Бу ҳақида Gizmodo хабар берди.

AxiDraw номини олган машинанинг нархи – 450 доллар. Унинг оғирлиги 1,8 килограммга яқин бўлиб, машина маркер, рангли ручкалар ёки қалам ёрдамида А4 шаклдаги қоғозга чиза олади.

Робот яратаётган суратлар Inkscape векторли графика (вектор тасвирлар формулалар орқали берилиб, уларнинг сифати масштаб қандай бўлишидан қатъи назар ўзгармайди) муҳарририга етказиб берилмоқда.

Тизим тайёр андозалар ёрдамида нафақат каллиграфик ёзувларни кўчира олади, балки ҳужжатларда имзолар ҳам қолдира олиш хусусиятига эга.

Бундан ташқари, муаллифлар ушбу қурилма орқали табрикномалар, расмлар ёки пишириқларни безаш мумкинлигини қайд этишди.