Жамият | 19:45 / 06.04.2016
2305
1 дақиқада ўқилади
Етим ҳайвончага уч кунлик энага изланмоқда
Tourism Tasmania сайёҳлик ташкилоти Дерек лақабли вомбатга уч кун давомида ғамхўрлик қиладиган одам қидирмоқда.
Тасманиянинг шимоли-шарқидаги Флиндес оролида истиқомат қилувчи митти Дерекнинг онаси автомобиль авариясида ҳалок бўлди. Ўша пайтда Дерек унинг халтасида бўлган.
Дерекни зооэксперт Кейт Муни топиб олган ва унга ғамхўрлик қилади.
Уч кунлик энага танловига фақатгина вояга етган Австралия фуқароларининг номзодлари қабул қилинади. Танловдан ўтганларга оролгача иккита чипта, яшаш ва машина харажатлари тўлаб берилади.
Вомбат – Австралияда яшайдиган қопчиқлилар турига мансуб, кўриниши кичик айиқни эслатувчи ҳайвон.