Жаҳон | 18:00 / 07.04.2016
1929
1 дақиқада ўқилади
Порошенко Украина евроинтеграция йўлида собит эканини маълум қилди
Украина президенти Петро Порошенко Украина ассоциациясининг Европа Иттифоқи билан Нидерландиядаги референдуми Европага қўйилган йўлдан қайтара олмаслигини билдирди. Бу ҳақда Украина президентининг сайтида маълум қилинди.
Бу билан у референдумнинг дастлабки натижаларига изоҳ берди.
“Яна такрорлайман – биз евроинтеграция йўлидан қайтмаймиз. Украинани, худди озодлик сингари тўхтатиб бўлмайди”, - таъкидлади Порошенко.