Спорт | 07:51 / 22.04.2016
1918
2 дақиқада ўқилади

АПЛнинг қолдирилган учрашувида «Арсенал» «Вест Бромвич»ни енгиб, 3-ўринга қайтди

Англия чемпионати 30-туридан қолдирилган ўйинда «Арсенал» ўз майдонида «Вест Бромвич»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Алексис Санчес ҳисобни очди. 38-дақиқада унинг ўзи иккинчи голни уриб, дубль муаллифига айланди.

Мазкур ғалабадан сўнг Арсен Венгер жамоаси очколар сонини 63тага етказиб, учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Шунингдек, бу лондонликларнинг АПЛ тарихидаги 500-ғалабаси эди.

Шу тариқа «Арсенал» АПЛда 500та ғалаба қайд этган иккинчи жамоа бўлди. Бу натижага биринчи бўлиб «Манчестер Юнайтед» эришган.

Англия чемпионати, 30-тур

Арсенал – Вест Бромвич 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 6 Санчес, 2:0 – 38 Санчес.
Арсенал – Чех, Бельерин, Мертесакер, Косьельни, Монреаль, Эль-Ненни, Рэмзи, Санчес (Уолкотт, 86), Озил (Кэмпбелл, 86), Ивоби (Коклен, 82), Жиру.
Вест Бромвич – Фостер, Доусон, Маколи, Эванс, Честер (Ольссон, 46), Флетчер, Якоб, Сандро (Рондон, 46), Сессеньон, Берахино, Макклейн (Гарднер, 65).
Огоҳлантириш: Маколи (41).