Жамият | 14:45 / 02.05.2016
35653
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ягона ишонч телефонини ишга туширди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003 - ягона ишонч телефонини ишга туширди. Бу ҳақда вазирликнинг сайтида хабар қилинди.
Аввал ушбу рақам Тошкентдаги Doctor Service клиникасининг диспетчер хизматига тегишли бўлган. Энди клиника билан 1072 рақами орқали боғланиш мумкин.
Ишонч телефонлари орқали хабарлар бутун кун давомида қабул қилинади. 1003 орқали энди зарур тиббий маслаҳатлар олиш ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига алоқадор ходимлар устидан шикоятлар қолдириш мумкин.
Ишонч телефонлари орқали маслаҳатлар аноним тарзда берилмайди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:01 / 28.12.2022
Вазирликлар қисқарди, энди 2023 йилги бюджет қайта тақсимланадими?
17:33 / 28.12.2022
«Вазирликларнинг функциялари реестри юритилади» – адлия вазири янги вазирликлар ҳақида
12:10 / 06.05.2022
Маданий мерос ёдгорликларига зарар етказилгани ҳақида ишонч телефони орқали хабар бериш йўлга қўйилди
17:50 / 26.03.2022