Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданий мерос ёдгорликларига зарар етказилгани ҳақида ишонч телефони орқали хабар бериш йўлга қўйилди
Маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилишга йўналтирилган ишонч телефони ишга тушди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш мақсадида ишонч телефони ишга туширилди.
“Энди мамлакатимиз фуқаролари ва юртимиз меҳмонлари бирор бир обидага нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар ёки уларга бўлаётган хавфни сезган ҳолатда +(71) 200 01 18 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Маданий меросни асраш жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини ёдга солган ҳолда, юртдошларимизни меросимизга зиён етказилиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш ёки уларни бартараф этишда бизга кўмакдош бўлишга чорлаб қоламиз”,- дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 36-моддасида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлишлари белгиланган. Эндиликда бундай ҳолатлар ҳақида +(71) 200 01 18 ишонч телефони орқали хабар бериш мумкин.
Мавзуга оид
21:09 / 15.05.2025
“Аниқ режа йўқ” - Ҳастимомдаги обиғиштлар тақдири нима бўлади?
20:46 / 27.12.2023
«Қадрият» электрон платформаси ва мобил иловаси яратилади
16:31 / 29.09.2023
«Шарқ» нашриёти ва ЎзАга тегишли биноларни хусусийлаштириш билан боғлиқ жараён ҳақида қўшимча маълумот берилди
12:32 / 29.09.2023