Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарри Кейн: «Челси» «Тоттенҳэм» билан дурангни худди чемпион бўлгандек нишонлади
Англиянинг «Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн АПЛ чемпионлик курашидан чиқишга сабабчи бўлган «Челси»га қарши ўйин (2:2) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Агар собиқ чемпионлар бизга қарши ўз уйидаги ўйинда дурангни худди ўта оғир кечган учрашувда чемпион бўлгандек нишонлаганини ҳисобга олсак, демак биз ниманидир тўғри бажарган эканмиз. Худди мана шу руҳда давом этишимиз керак.
Бизда жуда иқтидорли футболчилар жам бўлишган. Мураббийлар штаби ажойиб. Биз шунчаки танлаган йўлимиздан адашмасдан олға юришимиз талаб қилинади.
«Тоттенҳэм» ажойиб мавсум ўтказди. Аммо «Лестер» ҳам ақлбовар қилмас даражада зўр мавсумни ўтказишди ва титулни қўлга киритишди. «Тулкилар» бу мавсумда ўзларини фантастик томондан кўрсата олишди. Битз мавсум сўнггига қадар курашишга ҳаракат қилдик, бироқ бизга ҳали ўрганишимиз керак бўлган баъзи жиҳатлар етишмади. Ҳар биримиз билан, клуб билан фахрланаман. Энди келгуси мавсум ҳақида ўйлашимиз лозим», — дея Кейндан иқтибос келтиради FourFourTwo.
Мавзуга оид
15:48 / 12.08.2023
«ПСЖ» ва «Бавария»да суперхаридлар. Сўнгги трансфер хабарлари
15:51 / 11.08.2023
Мбаппе кетмоқчи эмас, Неймарда икки вариант бор. Сўнгги трансфер хабарлари
16:18 / 09.08.2023
Неймарнинг баҳоси маълум қилинди, Иниеста эса Мессининг олдига бормади. Сўнгги трансфер хабарлари
20:22 / 08.08.2023