Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда Олимпия машъаласи эстафетаси старт олди
3 майда Бразилия президенти Дилма Руссеффнинг Бразилиадаги ишчи қароргоҳи – Планалту саройида Олимпия машъаласи эстафетаси старт олди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Машъала Бразилияга Халқаро Олимпия қўмитаси бош қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Лозанна шаҳридан самолётда олиб келинди. Русефф тантанали маросимда машъалани волейбол бўйича Бразилия аёллар терма жамоаси сафида икки марта Олимпия чемпиони бўлган таниқли Фабиане Клаудинога топширди.
Олимпия машъаласини Бразилия бўйлаб олдиндан танлаб олинган 12 минг киши олиб ўтади.
Мусобақаларнинг бошланишига қолган 95 кун ичида олов 20 минг кмлик масофани босиб ўтади ва 329 та аҳоли пунктида бўлади. У Олимпиада бошланадиган 5 май куни Рио-де-Жанейродаги машҳур "Маракана" стадионига етказилади.
Олимпия олови 21 апрелда Грециянинг Пелопоннес яриморолидаги Олимпия вайроналарида ёқилди.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025