Фан-техника | 01:12 / 04.05.2016
14873
1 дақиқада ўқилади

Тармоқларда  iPhone 7 аккумулятори ҳусусияти ҳақида маълумотлар пайдо бўлди

Янги iPhone 7 аввалги модель - iPhone 6s’га нисбатан  кучлироқ аккумуляторга эга бўлиши даргумон. Бу ҳақида UberGizmo хабар беради.

Нашрнинг хабарларига кўра, янги смартфон смартфонлар - 1735 мАч, iPhone 7 Plus эса 2810 мАч кучга эга батареялар билан жиҳозланиши мумкин. iPhone 6S ва iPhone 6S Plus  аккумуляторлари қуввати билан солиштирилганида бу сезиларли даражадаги қўшилиш эмас. Айни дамда  iPhone 6S ва iPhone 6S Plus  моделларида аккумулятор қуввати 1715 ва 2750 мАчни ташкил этади.

Нашр қайд этишича, қурилманинг кутилаётган эҳтиёжлари ҳисобга олинадиган бўлса, янги смартфонларнинг ишлаш муддати аввалгиларига нисбатан солиштирилганида деярли ошмайди. 
 

Мавзуга оид