Жамият | 19:03 / 04.05.2016
8389
2 дақиқада ўқилади

Zara дўконлари тармоғида соғлиқ учун хавфли бўлган тақинчоқ аниқланди

Zara дўконлари тармоғида соғлиқ учун хавфли бўлган тақинчоқ топилди. Бу янги тўпламдаги бўйинга тақилувчи маржондир. Fashionunited нашрининг хабар беришича, Норвегиядан маҳсулот сифатига доир шикоятлар келиб тушган ва шундан сўнг, Inditex холдинги Zara брендига тегишли ушбу тақинчоқни Европадаги бошқа дўконлардан ҳам қайтариб олишга мажбур бўлди.

Европа мамлакатларидаги маҳсулотлар сифатини назорат қилувчи RAPEX комиссиясининг экспертлари билдирган хулосага кўра, тақинчоқнинг таркибида инсон саломатлигига хавф солувчи кадмий мавжуд бўлиб, у тўқималарда тўпланган ҳолда, тана аъзоларига жиддий зарар кўрсатади. Баъзи ҳолларда рак ўсимталарининг шаклланишига ҳам олиб келиши мумкин. Ҳозирда маҳсулот қайси мамлакатларда ва қанча миқдорда сотилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Zara –  Испаниянинг аёллар, эркаклар ва болалар учун мўлжалланган кийим-кечак, оёқ кийим ҳамда аксессуарлар маркаси. У Pull & Bear, Bershka ва бошқа кўплаб брендларни бошқарувчи Inditex холдинги таркибига киради.

Мавзуга оид