Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада ўйинлари тарихида илк марта она ва бола спортчилар жуфтлиги иштирок этади
Грузиялик мерган спортчилар Нино Салуквадзе ва Цотнэ Мачавариани 2016 йилнинг ёзида Бразилияда ўтадиган ёзги олимпиада йўлланмасига эга бўлишди. "Олимпстатс" нашри маълумотига кўра, пневматик тўппончадан ўқ узиш бўйича мусобақаларда иштирок этадиган бу спортчилар Олимпиада ўйинлари тарихига илк она-бола дуэти сифатида киради.
18 ёшли Мачавариани учун бу фаолиятидаги илк олимпиада. Унинг 47 ёшли онаси Салуквадзе эса бунгача 7 марта олимпиада ўйинларида иштирок этишга улгурган. Унинг ҳисобида олимпиада ўйинларида олинган 3та медаль ҳам бор (биттадан олтин, кумуш ва бронза медаллари).
Рио-де-Жанейро Олимпиадаси шу йилнинг 5-21 август кунларида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024