Спорт | 10:48 / 06.05.2016
3637
2 дақиқада ўқилади

Мирча Луческу: «Биз ярим финални Львовдаги биринчи учрашувдаёқ бой бергандик»

Украинанинг «Шахтёр» клуби бош мураббийи Мирча Луческу Европа Лигасининг 1/2 финал босқичида «Севилья» имкониятни бой берганидан (1:3, 2:2) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Львовда ҳам (биринчи учрашув ўтказилган шаҳар — Kun.Uz), бугун ҳам биринчи бўлимдан кейин бу жамоа билан финалга чиқа олишимизга ишонгандим. Аммо бизга бардош етишмади. Иккинчи бўлимда «Севилья»га тўп назоратини ҳам топшириб қўйдик. Шунингдек, икки марта ҳам «Севилья» фойдаланган қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик. Мен барча футболчилар ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Сабаби биз ўз иштирокимиз орқали Украина футболига муҳим очколарни тақдим этдик. 

Ўйлашимча, бу учрашувни Испанияда эмас Львовда бой бериб бўлгандик. Ўшанда биз биринчи бўлимдаёқ учрашув тақдирини ҳал қилишимиз мумкин эди», – дея Луческудан иқтибос келтиради Tribuna.com «Футбол 1» телеканалидаги интервьюсидан фойдаланиб.

Мавзуга оид