Ҳиндистонлик мусиқачи пианино чалиш тезлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатиш ниятида
Энг узоқ вақт пианинода мусиқа чалиш бўйича Гиннес рекорди соҳиби, ўн тўққиз ёшли ҳинд мусиқачиси Мритюнжай Шарма (Mrityunjay Sharma) дунёдаги энг тез пианиночи номини олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради IANS ахборот агентлиги.
“Ҳозирги рекорд 765 клавишани бир дақиқада боса олган венгриялик Бэнс Питерга (Bence Peter) тегишли. Мен жуда катта кўрсаткичга эришишни мақсад қилмадим, аммо у шундай бўлиши керакки кейинги рекордни ўрнатиш жуда қийин бўлсин”, - дейди мусиқачи.
Ҳиндистонлик мусиқачи 2015 йилда ёши катта ва тажрибали рақиби польшалик Ромуальд Коперскийнинг рекордидан ўзиб кетган. Ромуальд 103 соат давомида мусиқа ижро этган бўлса, Шарманинг кўрсаткичи 127 соатни ташкил этган ва ажойиб мусиқий марафонни амалга ошира олган.
Мавзуга оид
17:32
Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинган ва урушга юборилган ўнлаб ҳиндистонликлар ватанига қайтди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
01:33 / 14.09.2024
Россия Модининг талабидан кейин 45 нафар Ҳиндистон фуқаросини армия сафидан бўшатди
15:43 / 12.09.2024