Фан-техника | 14:49 / 24.05.2016
16085
3 дақиқада ўқилади

Спортчи-қиз LG CORDZERO™ чангютгичи қуввати ёрдамида 140 метр баланд бинога кўтарилди

Қояларга кўтарилувчи спортчи Smart Inverter Motor™ инвентор мотори ҳамда батареянинг мукаммаллаштирилган технологияси эвазига 33 қаватли бино деворидан юқорига чиқди.
Қояларга чиқувчи профессионал спортчи Сиерра Блэр-Койл елкасига мустаҳкамланган иккита LG CordZero™ симсиз контейнер чангютгичлари ёрдамида 140 метр баланликдаги бино деворларига чиқишга муваффақ бўлди. CordZero™ технологияси ишлаб чиқариш кучланишини LG компанияси қояга чиқиш учун кенг литий-ионли ва сўрғичли аккумулятор билан жиҳозланган енгил оғирликдаги мукаммал ускуна яратиш учун Блейр-Койл билан бирлашган пайтда намойиш этилган эди. 

Аёл орқасига бириктирилган иккита контейнерли чангютгич билан 33 қаватли офис-биносидан юқорига кўтарилди ва симсиз премиум чангютгичлар Блэр-Койл тепага чиқаётганда спортчининг оғирлигини кўтариш учун етарли қувватдаги сўрилишни таъминлаб берди. Қояларга чиқувчи аёл бинога кўтарилишни 30 дақиқадан кам муддатда якунлади. Шу вақт ичида у атиги бир марта – ўзига хос тарзда трюкни амалга оширган ҳолда - чангютгичлар жуфтлигини алмаштириш учун тўхтади. 

LG компаниясининг Smart Inverter Motor™ инвентор мотори технологияси симсиз чангютгичлар категориясида энг юқори кучланишни таклиф этади. Шу ўринда у  юқори самарадорликка эга ҳамда ихчам ҳажмда бўлиб, узоқ муддат хизмат кўрсата олади. Smart Inverter Motor™ оддий моторли чангютгичлар билан таққослаганда тахмина 28 фоизга кичик, 24 фоизга енгил ва 13 фоизга кучли. Мотор юқори самарали литий-ионли PowerPack™ 80V аккумуляторини қувватлантиради, у ўз навбатида тўрт соатлик қувватланишдан сўнг оддий режимда 40 дақиқалик фаолиятни таъминлаб беради. 
“Биз мосламалар эга бўлган кучли хусусиятга эга ҳамда одатда барча шундай бўлиши табиийдек қабул қиладиган инновацион технологияларга эътиборни жалб этмоқчи бўлдик. Ушбу лойиҳа туфайли эса биз бу мақсадимизни уддаладик”, - билдирди LG компанияси Home Appliance & Air Solution кир ювиш машиналари бўлинмаси вице-президенти Саймон Жонс. “Биз замонавий чангютгичлар ўзида фавқулодда қийинчиликларни бартараф эта олувчи ноёб технологияларни мужассамлаштиришини намойиш этишни истадик ва Сиерра кўмагида бунинг уддасидан чиқдик, деб ўйлайман”.

 

Мавзуга оид