Фан-техника | 00:08 / 17.06.2016
7360
3 дақиқада ўқилади

MINI сурилувчи рулли хэтчбек тақдим этди

MINI автомобиль маркаси унга эгалик қилувчи BMW компаниясининг 100 йиллиги шарафига Vision Next 100 деб номланган концепт-кар яратди. Футуристик хэтчбек автоном бошқарувга тизими, электр двигатель ва сурилувчи рул билан жиҳозланди.

Модель ўз ўлчамларига кўра 1959 йилда ишлаб чиқарилган илк MINI хэтчбегига максимал даражада яқинлаштирилди ва марка дизайни кейинги 100 йил ичида қандай ривожланишини кўрсатишга чорланган. Vision Next 100’нинг ўзига хос жиҳатлари тўлдирилган реаллик тизими ва сунъий онгга эга интерьер бўлди, у ҳайдовчининг дидига мос ҳолда созланиши мумкин. 

Рулдан чап томонда Inspire Me ("Мени илҳомлантир") деган ёзуви бўлган тугмача бўлиб, унга босиш билан концептнинг сунъий онги ёқилади.

Агар Vision Next 100 тўғри йўлни кўрса ва ҳайдовчи тезлашишга тайёрлигини "ҳис қилса", унда у ҳайдовчига John Cooper Works деб номланган "спорт" режимига ўтишни таклиф қилади. Ҳайдовчига машинани бошқариш жонига тегса, у автопилотни ёқиши, рул чамбарагини олд панел марказига суриб, ўриндиқни орқага тушириб, оёғини узатиб олиши мумкин. Автопилот ёқиқ бўлганда педаль узели ҳам ўзининг жойлашишини ўзгартиради. 

MINI Vision Next 100’нинг узунлиги 3620 мм ни ташкил қилади, бу энг биринчи MINI’дан 560 мм га узун ва ҳозирги авлоддаги MINI’дан 270 мм га қисқароқдир.

Концептнинг яна бир ўзига хос жиҳати интерьери бўлиб, уни безашда қайта ишланган пластик ва алюминий, жез, базальт ва целлюлоза ўлланган. Келажакда Vision Next 100’га ўхшаш MINI машиналари мижозларга салонни ўзига мослаш бўйича кенг имкониятлар таклиф қилади.

MINI прототипи BMW концерни ўзининг 100 йиллигига тайёрлаган учинчи концепт бўлди. MINI билан бир вақтда Rolls-Royce концепт-кари пайдо бўлди, 2016 йил мартида эса немис маркаси BMW Vision Next 100 прототипини намойиш қилганди.