Жамият | 12:13 / 20.06.2016
9424
1 дақиқада ўқилади

Чимкент раҳбари ишга велосипедда бормоқда

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри акими (мэр) Габидулла Абдураҳимов велосипедда учмоқда, деб хабар беради Tengrinews.kz.

Шаҳар ҳокимининг собиқ маслаҳатчиси Данат Жумин ўзининг “фейсбук”даги саҳифасида мэрнинг суратини жойлаштирган ва унинг остига Абдураҳимовнинг икки ғилдиракда ишга кетаётганини ёзган.

“У шу маънода "Shymkent City Bike" лойиҳаси асосида қурилаётган шаҳар кўчаларини текширмоқда. Мен учун шахсан бу кичик ғалаба”,  — деб ёзди Жумин.
Унинг сўзларига кўра, у мэрнинг мустақил маслаҳатчиси бўлган кезларида шаҳарда велисопед инфратузилмасини ривожлантириш ғоясини фаол қўллаб-қувватлаган.