Жаҳон | 17:46 / 22.06.2016
11571
1 дақиқада ўқилади
НАТО Болтиқбўйи мамлакатларини Россия ҳужумидан ҳимоя қила олмайди
АҚШнинг Европадаги ҳарбий кучлари қўмондони Бен Хожес Die Zeit газетасига берган интервьюсида, Россия ҳужум қилгудек бўлса, НАТО Болтиқбўйи давлатларини ҳимоя қила олмаслиги мумкин, деган фикрни билдирди.
«Россия, Болтиқ мамлакатларини биз у ерда бўлишимиздан тезроқ босиб олиши мумкин», — деган Хожес.
Генерал-лейтенантнинг сўзларига кўра, у ҳарбий таҳлилчиларнинг Россия армияси Болтиқбўйи давлатлари пойтахтларини 36–60 соат ичида босиб олиш имконига эга, деган хулосасига қўшилади.
Бундан ташқари, Хожес НАТОнинг яқинда Польшада бўлиб ўтган «Анаконда» номли ҳарбий ўқув машғулотларида камчиликка йўл қўйганини эътироф этган.
Хусусан, Европа ғарбидаги оғир ҳарбий техникалар шарқий Европага жуда секин етиб келган.