Спорт | 18:29 / 22.06.2016
10483
3 дақиқада ўқилади

Жаҳондаги 12 та ажойиб футбол аренаси

Футбол бутун сайёра бўйлаб севиб ўйналадиган ўйин бўлиб, шунга яраша ҳашамдорлик ҳам керак, деган фикрлар юради. Шу боис бўлса керак бу спорт турига эътибор берган ҳар бир мамлакат ўз бағрида чиройли ва ҳашамдор футбол аренаси бунёд этишга интилади. Айниқса, бу ишлар ўша мамлакатда йирик футбол мусобақаси ўтиши арафасида жуда авж олади.

Бугун бизнинг назаримга ана шундай ҳашамга эга 12 та йирик стадион тушди. Улар йиллар мобайнида қайта таъмирланди, ўзида замонавий технологиянинг барча ютуқларини жамлади ва бугунга келиб футбол ихлосмандларини ҳайратга солишда давом этмоқда.

Бурсаспор. Бу мамлакат ўз жамоасига атаб ташқи кўринишини яшил тимсоҳга ўхшатиб қурган йирик стадиондир. Йирик аллигаторнинг тунлари ҳатто кўзлари ҳам ёнади.

ЦСКА Москва. Ушба стадион лойиҳаси 2007 йилда тузилган эди. Унда 30 000 томошабин кетади. Унга УЕФА кубоги шаклидаги осмонўпар уйғунлаштирилган. Чунки жамоанинг энг йирик ютуғи айнан шу кубок ҳисобланади.

Венгрия. 68 минг томошабинлик янги арена Ференц Пушкаш стадиони ўрнида 2018 йилда ишга тушади.

Марсель. Stade Vélodrome — унчалик ҳам янги стадион эмас. Евро-2016 олдидан қайта таъмирланиб, бунинг натижасида 67 минг томошабинни бағрига сиғдира оладиган бўлди.

Катар. Стадионнинг ноодатий лойиҳаси 2022 йилда тайёр бўлади. У Форс кўрфазидаги балиқчилар қайиғига монанд тарзда қурилмоқда.

Реал Мадрид. Ушбу стадион ҳақиқатан ҳам чемпионлар майдонига арзигўлик кўринишга эга. Футбол ишқибозлари ҳам буни тасдиқлайди.

Рома. Рим меъморлари бу стадионни қуришда иккинчи Колизейни барпо этишни ният қилганликлари аён бўлиб қолади.

Спартак Москва. Анъанавий ранг, 43 минг ўрин, уларнинг 12 минги устунлар остида. Футбол ишқибозларини 2018 йилги жаҳон чемпионатида айнан мана шу манзара кутиб турибди.

Тоттенҳэм. Стадионнинг нуфузини ошириш ҳозирча жамоага боғлиқ бўлиб турибди. Аммо аксига олиб клуб ҳам сўнгги пайтларда омад билан тўқнашмаяпти.

Сент-Этьен. Бу ерга келган футбол ишқибози стадионда туриб нафақат футбол ўйинини, балки табиатнинг бетакрор манзарасини ҳам мароқ ила томоша қилиши мумкин.

Валенсия. Жамоанинг ажойиб ўйини сабаб 75 минг томошабинни сиғдира олган ушбу стадионнинг қурилиши 8 йилдан буён давом этаётганини пайқаш қийин. 

Зенит Санкт-Петербург. Ушбу “космик кема”нинг тугалланиши ЖЧ-2018 га мўлжалланган. Унинг меъмори Кисе Курокава ҳисобланади.

Манба: Tribuna.Uz