Жамият | 13:52 / 23.06.2016
19525
2 дақиқада ўқилади

Анжелина Жоли сиёсат учун кўчмас мулкдан воз кечишга қарор қилди

Америкалик актриса, БМТнинг кўнгилли элчиси Анжелина Жоли Буюк Британияда сиёсий карьера қилиш учун Франциядаги уйини сотишни режалаштирмоқда. Унинг турмуш ўртоғи Брэд Питт уйнинг сотилишига қарши, дея хабар беради Wonderwall.com портали. 

Актриса Лордлар Палатасидан ўрин эгалламоқчи ва ҳозирги вақтда у Палатанинг фаол аъзоси, баронесса Арминка Ҳелик билан ҳамкорлик қилмоқда. Шу билан бирга Жоли Лондон иқтисодиёт мактабида сабоқ бермоқда. 

Британия парламентининг юқори палатасига аъзо бўлиш учун актриса хориждаги кўчмас мулкларидан халос бўлиши лозим. Манбага кўра, Жоли Франциядаги кўчмас мулкини сотувга қўймоқчи, аммо унинг янгиланишига катта ҳисса қўшган турмуш ўртоғи Бред Питт бунга қаршилик қилмоқда.

Бундан ташқари, жуфтликнинг Калифорнияда ҳам уйи бўлиб, у расман Жолига тегишли ёки тегишли эмаслиги номаълум. 

Анжелина Жоли 1975 йилнинг 4 июнида Калифорния штатида таваллуд топган. Кинодаги илк ролини 1982 йилда ижро этган. Унинг кинодаги энг сўнгги ишларидан бири - "By the Sea" ("Денгиз бўйлаб") драмаси бўлиб, унда актриса турмуш ўртоғи Брэд Питт билан суратга тушган. 

2016 йилнинг май ойида Жоли Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактабининг муаллими этиб тайинланди. Яқин орада таълим муассасаси таркибида аёллар, тинчлик ва хавфсизликка доир муаммоларга бағишланган янги тадқиқот марказининг очилиши кутилмоқда. Унда Жоли БМТ олий комиссияси идорасининг қочқинлар масаласи бўйича махсус элчиси сифатида фаолият кўрсатади.

Мавзуга оид