Фан-техника | 12:25 / 23.06.2016
4506
1 дақиқада ўқилади
Solar Impulse 2 самолёти Атлантика океанини ортда қолдирди
Дунё бўйлаб парвозни амалга ошираётган, қуёш батареяларидан қувват олувчи Solar Impulse 2 самолёти Атлантика океани устидан 70 соатлик парвозни амалга оширгач, Испания аэропортига қўнди, деб хабар қилинган лойиҳанинг Twitter’даги расмий саҳифасида.
"Самолётни бошқарган учувчи Бертран Пикар Атлантика океани осмонида 70 соатлик парвоздан сўнг, Севилье аэропортига қўнди", — дейилади хабарда.
Душанба 20 июнь куни самолёт Нью Йоркдан парвозга кўтарилган эди. Solar Impulse 2 Атлантика океани устидан парвоз қилишдан аввал, Америка шаҳрига қўнган эди.