Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда учувчисиз парвоз қурилмаси биринчи марта кемадан соҳилга тиббий жўнатмани етказди
АҚШнинг Нью-Жерси штатида Неваданинг Flirtey стартапи очиқ денгиздаги кема бортидан соҳилга тиббий жўнатмани етказди, деб хабар бермоқда Fortune.
Парвоз орқали дронларнинг тиббий анжомларни етиб бориш қийин бўлган жойлар, мисол учун, табиий офатлар вақтида етказиш бўйича имкониятлари синалди.
Синов ташкилотчиларидан бири Тимоти Акукеле The Guardian нашрига тиббий намуналарни Amazon’даги пойафзаллардан кўра етказиш қийинлигини, чунки улар жуда эҳтиёткорликни талаб қилишини айтди.
Докторнинг айтишича, синовлар бу соҳада дронларнинг имкониятларидан нималарда фойдаланиш мумкинлигини англашга имкон беради.
"Сэнди бўрони каби табиий офатда дронлар тиббий воситалар, сув ва егуликни тезкорлик билан етказиб берадиган келажакни тасаввур қилинг. Ушбу синов бу келажакни ҳақиқатга айлантиришга ёрдам беради", деб айтди стартап раҳбари Мэтт Суини.
Бу Flirtey’нинг биринчи ютуғи эмас, март ойида дрон Невададаги Хоторнда почта етказмасини амалга оширганди.
Фото: fortune.com
Мавзуга оид
19:52 / 29.04.2025
Ўзбек тилида ёзилган биринчи стартап қўлланмаси тақдим этилди
15:53 / 18.02.2025
Айрим стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади
08:33 / 17.12.2024
Давлат банклари маҳалла стартапларига 50 млн доллар ажратади
18:57 / 16.10.2024