Алкоголь маҳсулотларини тайёрлаб сотган аёлга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди
М.Ўрмонованинг тегишли қонун талабларини қўпол равишда бузганлиги фош этилди. Яъни у истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигига жавоб бермайдиган алкоголь маҳсулотларини тайёрлаб сотишни йўлга қўйган. М.Ўрмонова 1,5 литр спиртни 15 минг сўмга сотаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган. Унинг уйидан 57 литр спирт маҳсулоти ҳамда алкоголли ичимликлар тайёрлашда ишлатиладиган турли буюмлар топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази унинг уйидан топилган спирт маҳсулоти инсон организми учун ўта зарарли эканлиги хусусида хулоса берган.
Мўмай даромад олишни кўзлаган М.Ўрмонова суд томонидан айбдор деб топилиб, унга нисбатан ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
17:11 / 14.06.2024
Самарқандда куёв қайнотаси ва қайнонасини ўлдирди
14:14 / 07.02.2024
Навоийда “Шарманда доскаси” пайдо бўлди
14:49 / 25.10.2022
«Шовотландия иши» бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолди. Кафени ёқиб юборганлар умрбод қамоққа ҳукм қилинган
16:35 / 21.10.2021