Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ЖАРда янги саноат паркини яратиш учун 2,8 миллиард доллар инвестиция қилади
Хитойлик инвесторлар гуруҳи Жанубий Африкада (ЖАР) саноат паркини яратиш учун 2,8 миллиард доллар инвестиция қилади. Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.
Энергия ва металлургия саноати билан боғлиқ парк ишлаб чиқариш - саноатини ривожлантириш ва ишсизликни камайтиришга ҳаракат қилаётган мамлакат ҳукуматига мадад бўлади.
Хром, марганец, кўмир ва оҳак каби минералларга ишлов берувчи заводлар жойлашган паркни Ҳонгконг биржаси бошчилигидаги консорциум бошқаради. ЖАР савдо ва саноат бошқармасининг маълумотларига кўра, бундай паркнинг яратилиши 21 минг ишчи ўринларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Парк Лимпопо дарёси шимолидаги янги махсус иқтисодий зона (МИЗ) ичида барпо этилади.
Теглар: ЖАР, саноат парки, инвестиция
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025