Фан-техника | 19:06 / 15.07.2016
14094
1 дақиқада ўқилади

iPhone 7’нинг илк видеоси пайдо бўлди

Apple куз ойларининг бошида тақдим этиши кутилаётган iPhone 7 смартфонининг илк видеоси интернетда пайдо бўлди. Бу кадрлардаги аппарат аввалги “айғоқчи” суратлардагидек.

Унга хос бўлган хусусиятлар орасида – асосий камера модулини яширувчи бўртиқнинг янги шакли, орқа қопқоқдаги пластик линияларнинг ўзгартирилган геометрияси, шунингдек қулоқчинлар уланадиган 3,5 миллиметрли слотнинг йўқлиги эътиборни тортди. 

Кеча суратлари пайдо бўлган 4 та прототипни бир жойда бирлаштирган видеода барча смартфонлар iPhone 6s бўйича таниш бўлган 4 хил рангда ишлаб чиқарилган. 

Мавзуга оид