“Ўлимдан қўрқмайман”: Қирғизистон президенти ўзининг учинчи клипини омма эътиборига ҳавола қилди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг навбатдаги – “Ўлимдан қўрқмайман” қўшиғига олинган клипи интернет тармоғида пайдо бўлди. Бу ҳақида knews портали маълум қилди.
Манбага кўра, мазкур композиция Сергей Орлов сўзига ёзилган бўлиб, у Иккинчи жаҳон уруши аскарларига бағишланган. “Қўшиқнинг сўзларини хотирамда қолгани бўйича ижро этдим, шу боис ундаги сўзлар ўзгарган бўлиши мумкин. Интернет тармоғида бу шеър йўқ экан”, - дея изоҳ берди Атамбаев.
Янги қўшиққа видеоклип сифатида Григорий Чухрайнинг “Баллада о солдате” (“Аскар ҳақидаги баллада”) фильми кадрлари олинган.
Июль ойида Атамбаевнинг иккита клипи намойиш этилган эди – “Тақдирга қасдма-қасд” ва “Сенсиз яшай олмайман”.
Президент девонининг ахборот сиёсати бўлими маълум қилишича, Қирғизистон раҳбари август ойида меҳнат таътилига чиққанида қирғиз тилида бешта қўшиқни ёзишни режалаштирмоқда.
Қирғизистон президенти ўзининг 60 ёшлик юбилейига (17 сентябрда Атамбаев 60 ёшга тўлади) 10 та қўшиқдан иборат компакт диск чиқаришга ваъда берган: унга 5 та рус тилида ва 5 та қирғиз тилидаги қўшиқ киритилиши режалаштирилган. Кинорежиссёр Фурқат Турсунов эски киноленталар асосида уларга видеоклип яратади.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024