Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шанхайда самолёт кўприкка қулади
Шанхайдаги кўприкка гидросамолёт қулади. Бу ҳақида Хитой Халқаро радиоси (CRI) маълум қилди.
Манбага кўра, бахтсиз ҳодиса шаҳардаги соҳиллардан бирида содир бўлган. Бу тахминан 4,5 миллион доллар қийматга эга гидросамолётнинг илк парвози бўлган.
Самолёт бортида 10 киши бўлган – 2 нафар учувчи ва 8 нафар йўловчи. 4 киши қутқарилди, қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда. Маълумотларга кўра, самолётнинг қулашига техник носозликлар сабаб бўлган.
Хитой Марказий телевидениесининг (CCTV) хабар беришича, бахтсиз ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 12:15да, парвоздан 10 дақиқа ўтгач содир бўлган. Самолёт Цзиньшандан Чжоушань шаҳрига учаётган бўлган.
Мавзуга оид
21:52 / 15.05.2025
Шанхайда боладаги сирли тошма сабаб унинг оиласи самолётга чиқарилмади
11:51 / 26.03.2025
Хитойдаги ресторан “классик мусиқа эшитиб” ўсган товуқ гўштини 66 долларга таклиф қилмоқда
00:31 / 16.09.2024
Шанхай аэропортларида «Бебинка» тайфуни туфайли барча рейслар бекор қилинмоқда
22:13 / 19.12.2023